Истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича 10 минг 369 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди

14:17 20 Декабрь 2023 Жамият
485 0

Жорий йилнинг шу вақтига қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан истеъмолчиларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича жами 10 минг 369 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди. Унга кўра, 7 минг 364 та истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқларига уланди.

Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖга тегишли 3 минг 47 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, шундан 659 та объектнинг электр қурилмаси ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди.

Шуни ёдда тутингки, техник шартларсиз электр таъминотини лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг электр тармоқларига улаш тақиқланади.

Техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер