Истанбул марказида беш қаватли бино қулаб тушди

23:51 06 Апрель 2023 Дунё
1997 0

Фото: İHA

Туркиянинг Истанбул шаҳрининг Европа қисмидаги Бейоглу туманида ташландиқ беш қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда Туркиянинг DHA агентлиги хабар берди.

Бинонинг қисман қулаши 6 апрель куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 6:30 да содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бетон парчалари йўлга тушган. Шундан сўнг бино жойлашган кўча транспорт ва пиёдалар ҳаракати учун тўсиб қўйилди.

Агентлик маълумотларига кўра, соат 14:50да бинонинг жабҳаси кучли шовқин билан қулаган. Манбада айтилишича, бинода таъмирлаш ишлари олиб борилаётган эди. Воқеа жойига ўт ўчирувчилар, полиция ходимлари, Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси ходимлари ва пойтахт маъмурияти вакиллари етиб келган.

Манбада қурбонлар ва жароҳатланган ҳақида маълумотлар йўқ.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер