Иссиқ ҳарорат бироз пасаяди – Ўзгидромет

15:17 10 Июнь 2024 Жамият
818 0

"Ўзгидромет" 2024 йил 10-14 июнь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида кечга томон маҳаллий хусусиятга эга бўлган қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво бироз иссиқ бўлади, кундуз кунлари ҳарорат 36-39 даража атрофида, чўл ҳудудларда ва республика жанубида баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлиши кутилмоқда. Бундай ҳарорат июнь ойи иқлимий меъёридан 1-2 даражага юқоридир.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 32-35 даражагача, жанубда 36-39 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда.

Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12 июнда 35-38 даража, 13-14 июнда 32-35 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер