Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида бир кун ичида 72 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

11:48 27 Июнь 2025 Дунё
277 0

Сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазо ҳудуди бўйлаб уюштирган ҳужумлари оқибатида камида 72 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.

Унда айтилишича, охирги бир кун ичида ўлдирилган 72 нафар фаластинликлар орасида инсонпарварлик ёрдами тарқатиш марказига борган маҳаллий аҳоли вакиллари ҳам бўлган.

Ғазо ҳукумати берган маълумотларга кўра, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 549 нафар фаластинлик гуманитар ёрдам марказларига борган вақтда Исроил кучлари томонидан ўққа тутилган ва қурбон бўлган. 4 минг 66 нафар фаластинлик эса турли даражадаги тан-жароҳатлари олиб шифохоналарга ётқизилган.

Сўнгги маълумотларда келтирилишича, Исроилнинг Ғазога қарши уруши давомида камида 56 минг 259 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. 132 минг 458 нафари эса турли даражадаги тан-жароҳатлари олган.

Аввалроқ, оҳирги бир ой давомида Ғазо ҳудудидаги озиқ-овқат тарқатиш жойларига қилинган ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер