Исроил Ғазодан сўнгги асирнинг жасадини қайтариб олди
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторидан асирлар рўйхатида қолган сўнгги исроилликнинг жасадини қайтариб олди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Шахсни аниқлаш жараёнлари якунларига кўра, жасад катта сержант Ран Гвилига тегишли экани тасдиқланди. У 2023 йил 7 октябрь куни эрталаб ҲАМАС жангчилари Исроилга бостириб кирган пайтда бўлган жангларда ҳалок бўлган. Шундан сўнг унинг жасади Ғазо секторига олиб чиқиб кетилган ва шу вақтга қадар у ерда сақлаб келинган.
«Шу тариқа, Ғазо секторидан Исроил давлатига барча асирлар қайтарилди», — дея маълум қилди Исроил мудофаа кучлари.
Ран Гвили анклав ҳудудида қолган сўнгги исроилликнинг жасади ҳисобланар эди. ҲАМАС 2025 йилда Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичи доирасида унинг жасадини топшириши керак эди, аммо бу ҳозирга қадар амалга ошмаган.
Исроил ҳукуматлари Ғазодаги кейинги тартибга солиш ишлари Гвилининг жасади ватанига қайтарилмагунча мумкин эмаслигини бир неча бор таъкидлаб келган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жавоҳир Синдоров шарафига тантанали маросим бўлиб ўтди
- Жавоҳир Синдаров «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди
- Ижтимоий ҳимоя тизимида янги механизмлар жорий этилади
- Ўзбекистонда яшаш ва овқатланиш соҳасида қайси давлатлар корхона очган?
- Тадбиркор билан мулоқот қиладиган давлат хизматчилари «Ягона давлат назорати» мобил иловасидан фойдаланишлари мажбурий бўлади
- Мамлакат маданиятига бўлган оддий ва самимий ҳурмат белгиси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг