Исроил Эроннинг таҳдиди туфайли 28 та дипломатик ваколатхонасини вақтинча ёпди

15:03 05 Апрель 2024 Дунё
557 0

Иллюстратив фото

Исроил Эрон таҳдиди туфайли дунё бўйлаб ўзининг 28 та дипломатик ваколатхонасини вақтинча ёпди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг «Sky News» телеканалининг араб нашри хабар берди.

Элчихоналарни ёпиш қарорини Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Бош хавфсизлик хизмати билан келишган ҳолда қабул қилган. Миссия ходимларидан ҳозирча ишга келмаслик, ҳушёр бўлиш ва Исроилга алоқадор бўлган жойларга боришдан вақтинча тийилиш сўралган.

“28 дипломатик ваколатхона Эрон Дамашқдаги консуллигига қилинган ҳужумга жавоб қайтариш билан таҳдид қилганидан кейин ёпилди”, — дейилади нашрда.

Аввалроқ, Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху Эрон томонидан қилинган таҳдидларга изоҳ бериб, унинг давлати хавфсизлигига ҳар қандай зарар етказилса, жавоб беришини айтганди.

Бундан олдин Исроил Дамашқдаги Эрон элчихонаси ёнидаги бинога ракета ҳужуми уюштирган эди. Ҳужум натижасида консуллик биноси вайрон қилинган, Эронлик генераллар Муҳаммад Ризо Заҳидий ва Муҳаммад Ҳоди Ҳожи Раҳимий ҳамда яна беш нафар зобит, жами 11 киши ҳалок бўлди.

Кеча дунёнинг бир қатор ОАВ ўз манбаларига таяниб, Эрон 48 соат ичида Исроилга ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер