Исроил аскарлари Фаластин Қизил ярим ой тез ёрдам машинасини ўққа тутди

23:44 02 Ноябрь 2023 Дунё
439 0

Фото: AP

Исроил армияси Ғазо секторида Фаластин Қизил ярим ой тез ёрдам машинасига қарата ўт очди. Бу ҳақда ташкилотнинг Х (собиқ “Твиттер”) ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилинди.

Уларнинг хабар беришича, тез тиббий ёрдам ходимлари жароҳатланган. Ходимлар Ғазо секторида бошқа ярадорларни олиб кетаётган эди, дея таъкидлади Қизил Ярим ой.

Бунгача Ғазо секторини аввалроқ тарк эта олмаган охирги 22 нафар хорижлик – “Чегара билмас шифокорлар” (MSF) халқаро гуманитар ташкилоти ходимлари Фаластин анклавини тарк этгани маълум бўлди.

Бироқ, MSFнинг 300 га яқин фаластинлик ходими ва уларнинг оилалари Ғазо секторида қолмоқда.

Шу ўринда MSF гуманитар ташкилоти аввалроқ Ғазо секторидаги зўравонликларни тўхтатиш бўйича жаҳон етакчиларининг заиф ва суст ҳаракатларидан норозилигини билдирди.

Ташкилот веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботда, БМТнинг мажбурий бўлмаган ўт очишни тўхтатиш резолюцияси беғараз зўравонликни бутунлай тўхтатиш учун ҳеч қандай мазмунли натижа бермагани қайд этилган.

Аввалроқ, Ғазо секторида ўққа тутилиши ва ёқилғи етишмаслиги сабабли шифохоналарнинг деярли ярми ишламаётгани маълум бўлган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер