Испания "Kinder" шоколадидан сальмонеллёзнинг биринчи ҳолати ҳақида хабар берди
Фото: Global Look Press
"Kinder“ бренди маҳсулотлари билан боғлиқ бўлган Сальмонелла инфекциясининг биринчи ҳолати Испанияда аниқланган. Бу ҳақда ”El Mundo" хабар бермоқда.
Европа касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) Испанияда "Kinder" шоколадини истеъмол қилиш натижасида келиб чиққан сальмонеллёзнинг биринчи ҳолати ҳақида хабар берди. Маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари бактериянинг яна иккита эҳтимолий ҳолатини ҳам текширмоқда.
ECDC сўнгги бюллетенидаги маълумотларга кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлатларда сальмонелла инфекциясининг 85 та шунга ўхшаш ҳолатлари аллақачон тасдиқланган.
Қайд этилишича, тахминан икки ҳафта олдин Испаниянинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқланиши агентлиги сальмонеллёз авж олгани ҳақидаги хабардан сўнг Киндер маҳсулотларининг айрим партияларини қайтариб олиш ташаббуси билан чиққан эди.
Олдинроқ, Бразилия "Kinder" бренди остидаги маҳсулотлар экспортини тақиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг