Иш билганга минг танга...

15:54 17 Январь 2022 Жамият
3222 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Асака туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Анвар Отабеков томорқасидаги 10,5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этган. Бу ерда йил давомида бодринг, помидор, булғор қалампири, саримсоқпиёз етиштирилади.

— Шу кунларда сотувга кўчат тайёрлаб қўйдик, — дейди томорқа эгаси. — Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятидаги иссиқхоналар эгалари ҳар бир кўчатни минг сўмдан бир ярим сўмгача бўлган нархда сотиб олмоқдалар. Кўчатдан бўшаган майдонда бодринг, помидор парваришлай бошлаймиз ва икки ойдан сўнг бозорга дастлабки ҳосилни чиқарамиз. Шу тариқа иссиқхонамизда ишни узлуксиз ташкил этганмиз.

Анвар аканинг томорқасида 15 маҳалладоши доимий иш билан таъминланган. Мавсумга қараб яна 20-25 нафар ишчи кучидан фойдаланилади. Даромад эса тинимсиз меҳнатга яраша.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер