Иқтисодиётнинг бир маромда ишлаши ҳисобига ўсиш кузатилди

18:12 03 Август 2021 Иқтисодиёт
692 0

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йиллик натижалари асосида, йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

Қайд этилдики, ўтган 6 ойда республикамизда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат – 8,5 фоиз, инвестициялар – 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми – 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди.

Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

— Иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлашда давлат ресурслари ҳам ҳал қилувчи омил бўлмоқда, — деди давлатимиз раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер