Иқтисодиётга йўл очган 40 юлдуз
Халқаро Нордик университетининг илм-фан соҳасидаги навбатдаги хайрли ишларидан бири — “Иқтисодиёт илми осмонида юлдузга айланганлар” номли иккинчи рисола кенг китобхонлар оммасига туҳфа этилди.
Рисолада илм-фан тараққиёти йўлида муҳим кашфиётларни амалга оширгани учун турли йилларда Нобель мукофотига сазовор бўлган 40 нафар олимнинг ҳаёти ва фаолияти, улар билан бўлган интервьюлар жамланган.
Муаллифлар Шерзод Мустафақулов, Ҳасан Собиров, Низомиддин Ўрмонов, ва Мухтасар Исақова томонидан тайёрланган рисолада олимларнинг жамиятга қандай ҳисса қўшгани, илм-фан ва тараққиёт сари босиб ўтган йўллари батафсил баён этилган.
Кашфиётлар, қонунлар ва механизмлар ҳақидаги батафсил билим дарҳол татбиқ этилмаслиги мумкин. Аммо улар билан танишиш дунё аҳлига коинотдаги ўрнини англашга, атроф-муҳитдан хабардор бўлишга ёрдам беради. Шу маънода, китобда жамланган мукофот соҳибларини инсониятга, тараққиётга катта фойда келтирган инсонлар, деб атасак муболаға бўлмайди. Уларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти билан танишиш китобхонлар учун улкан илҳом манбаидир.
Қайд этиш жоизки, ушбу рисола нафақат иқтисодиёт йўналишида таълим олаётган талабалар, ёш тадқиқотчилар, педагоглар, балки китобхонлар оммаси учун муҳим қўлланма ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг