Институт кўмаги билан 33 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди
Темур ЭШБОЕВ/«Халқ сўзи». Республикамизда меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш миллий иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш ва тараққий этган мамлакатлар қаторига қўшилишнинг муҳим омили ҳисобланади. Масаланинг долзарблиги шундаки, меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар бутун аҳолининг салмоқли қисмини ташкил этади. Дунё тажрибасида бу каби масалаларнинг ечими ва аҳолининг иш билан бандлигини кенгайтириш имконияти кўп жиҳатдан ўз-ўзини иш билан таъминлашга боғлиқ.
Меҳнат бозорида қишлоқ ёшларининг иш билан бандлигига кўмаклашиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойилларини амалга ошириш, уларнинг ишсизлигини камайтиришнинг ижтимоий ва иқтисодий механизмларини такомиллаштириш юртимиз ёшлар сиёсатида устувор вазифа сифатида барча раҳбарларга ҳудудлар кесимида, аввало, ишсиз, норасмий секторда банд бўлган ва чет элга ишлаш учун кетган ёшлар билан тизимли ишлаш вазифаси алоҳида қайд этилган.
— 2024 йил «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 январдаги «2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида»ги Қарори асосида институтимизга Навбаҳор тумани «Сарбозор» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган 47 нафар 30 ёшгача бўлган ёшлар бириктирилган, — дейди Навоий Давлат педагогика институти ректори Муҳиддин Калонов. — Улар билан мулоқотлар чоғида муаммолари ўрганилиб, ўринли мурожаатларга ижобий ечим топилмоқда. Хусусан, маҳалла ёшларидан бир гуруҳига тикувчилик, сартарошлик ва пайвандлаш ҳунарларининг анжомлари олиб берилиб, ўз-ўзини банд этиши таъминланди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Сарбозор маҳалласида бугунги кунда 2561 нафар истиқомат қилиб, уларнинг 1312 нафарини 30 ёшгача бўлган ёшларни ташкил қилади. Маҳалланинг 47 нафар ишсиз ёшларидан 33 нафарининг бевосита институт кўмаги билан ижтимоий бандлиги таъминланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг