“InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги расмий ёпилиш маросими бўлиб ўтди

13:27 01 Декабрь 2023 Жамият
308 0

“Креатив таълим ва инновация – Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси” шиори остидаги тўрт кун давом этган “InnoWeek-2023” инновацион ғоялар ҳафталиги ўз ниҳоясига етди.

Ҳафталикнинг расмий ёпилиш маросими “Алпомиш” муз саройида бўлиб ўтди. Тадбирни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов кириш сўзи билан очиб, келганларни самимий қутлади.

Тантанали ёпилиш маросимида ҳафталик доирасида фаол иштирок этган хорижий ва маҳаллий ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, олий таълим муассасалари матбуот котиблари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ўтказилган тадбирлардаги иштироки учун “Энг фаол олий таълим муассасаси” номинацияси ҳамда фан ва инновациялар бўйича турли танлов ғолиблари тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер