Индонезияда юз берган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди
Фото: AFP
Индонезиянинг Ғарбий Суматра провинциясида сув тошқинлари ва кўчки қурбонлари сони 26 кишига етди. Қутқарувчилар яна бедарак йўқолган 11 кишини қидирмоқда. Бу ҳақда Индонезиянинг Langgam.id портали қутқарув операцияларини бошқариш миллий марказига таяниб хабар бермоқда.
Аввалроқ, Индонезияда ўтган пайшанба кунидан бери давом этаётган сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлгани, яна етти киши бедарак йўқолганлиги хабар қилинган эди.
“Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги қутқарув операцияларини назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, душанба куни эрталаб Ғарбий Суматрадаги сув тошқинлари ва кўчкилар 26 кишининг ўлимига сабаб бўлган, яна 11 киши эса бедарак йўқолган”, деб ёзди манба
Фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги раҳбари Абдул Мухарий ҳам ёзма баёнотида, сув тошқинлари ва кўчкилар у ёки бу тарзда 39 минг кишига зарар етказганини қайд этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг