Индонезия янги пойтахт қуриш учун 2 миллиард доллар ажратади

22:38 15 Апрель 2022 Дунё
1077 0

Архив сурат

Индонезия янги пойтахт қуриш учун тахминан тахминан 2 миллиард доллар сарфлайди. 

Молия вазири Шри Муляни Индраватининг айтишича, бу маблағ янги шаҳарда асосий инфратузилма, офислар, мактаблар ва тиббиёт муассасаларига, шунингдек, хавфсизлик билан боғлиқ харажатларга сарфланади.

Аввалроқ Индонезия ҳукумати мамлакат жойлашган ҳудуднинг  номи шарафига Нусантара деб номланадиган янги пойтахт қуришни режалаштиргани ҳақида маълум қилинган эди.

Жумладан, Президент Жоко Видодо 2019 йилда сайловда ғолиб чиққанидан кейин пойтахтни кўчиришни эълон қилган эди. Аммо коронавирус пандемия сабабли бу режани кейинга қолдиришга тўғри келди. Энди ушбу капитал трансфер 2024 йилда амалга ошиши мумкин.

Ҳукумат бу билан тирбандлик, мунтазам сув тошқинларидан азият чекаётган ва ер ости сувлари туфайли дунёдаги энг тез чўкаётган шаҳарлардан бири — амалдаги пойтахт Жакартага босимни енгиллаштиришга умид қилмоқда. Маълумотларга кўра, 10 миллион киши истиқомат қиладиган Жакартанинг айрим шимолий қисмлари чўкиш туфайли йилига тахминан 25 см. сув остида қолмоқда.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер