Имтиёзлар экспорт салоҳиятини оширмоқда

13:50 29 Август 2024 Жамият
207 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Республикамизда туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилиши тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, Улуғнор тумани шароити оғир ҳудуд сифатида ана шу тоифага мансуб бўлиб, бу ерда тадбиркорлар учун солиқ тўловлари 1 фоиз миқдорида белгиланган.

— Бу ишлаб чиқаришни ривожлантиришда катта имтиёз вазифасини ўтамоқда, — дейди «Fayz tekstil» МЧЖ раҳбари Шерзодбек Муҳиддинов. — Сабаби, иқтисод қилинган маблағ ҳисобига янги технологияларни сотиб олиш имконияти яратилди. Шу йилда корхонамиз ишга туширилиши муносабати билан 300 та янги иш ўрни яратдик. Улар иштирокида бир ойда 150 тонна калава ип ишлаб чиқармоқдамиз. Шундан, 120 тоннаси Хитой давлатига экспорт бўлмоқда. Шу кунларда янги лойиҳа устида ишламоқдамиз. Уни ишга тушириш орқали ишчиларимиз сони 100 нафарга етади.

Тумандаги мавжуд корхоналар имтиёзлардан унумли фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш кўлами ва экспорт салоҳиятини оширмоқда. Шу боис жорий йилда 37 млн. долларлик экспорт йўлга қўйилиши белгиланган бўлсада, йилнинг ўтган даври мобайнида 23 млрд. долларлик маҳсулот хорижлик харидорларга етказиб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер