Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Анқара университети билан ҳамкорлик қилади
Ҳамкорликка доир англашув меморандумини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва Анқара ижтимоий-гуманитар фанлар университети исломшунослик факультети декани профессор, доктор Али Усмон Курт имзолади.
Келишувга кўра, эндиликда ҳар икки мамлакат илмий муассасалари ҳадис илмининг ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк ватандошимиз Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг бой маънавий меросини ўрганиш, илмий-назарий ва услубий масалаларга бағишланган конференция, семинар, кўргазма ва тренинглар ташкил этиш, икки муассаса ходимларининг ўзаро тажриба алмашиши ва малака ошириши ва нашр ишлари учун кенг шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик қилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг