Имконияти чекланганлар учун қўшимча қулайлик яратилди

12:11 16 Декабрь 2024 Жамият
300 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар учун янги қулайликлар яратилди. Бунинг учун сариқ қопламали йўлаклар ва овозли светофорлар ўрнатилди.

— Авваллари чорраҳалардан кимнингдир кўмагида ҳаракатланишга мажбур эдим, — дейди Андижон шаҳрида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Зулайҳо Орипова. — Энди овозли светофорлар орқали ўзим ҳаракатланмоқдаман. Қолаверса, кўзи ожизлар кутубхонасига сариқ қопламали йўлакдан юриб бориш менга қулай.

Айни пайтгача вилоят марказидаги асосий кўчаларга 34 та овозли светофорлар жойлаштирилди. Сариқ қопламали йўлаклар барпо этиш ишлари давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер