Илон Маск гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилганликда гумон қилинмоқда
Foto: Getty Images
АҚШнинг “Tesla” ва “SpaceX” компаниялари директорлар кенгашлари ушбу компаниялар эгаси Илон Маск гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилади, деб ҳисоблайди. Шунингдек, улар бу унинг активлари тақдирига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар бермоқда.
Манбага кўра, ташкилотлар Маскнинг зиддиятли қарашлари ва провокацион ҳаракатларидан хавотирда. Компаниялар раҳбарлари Илон Маск гиёҳвандлик моддалари истеъмол қилаётганини тахмин қилишган, аммо бунинг исботини келтирмаган.
Хабар қилинишича, Маскнинг ноқонуний моддаларга бўлган мойиллиги “SpaceX” билан кўп миллион долларлик ҳукумат шартномаларини хавф остига қўйиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг