Илон Маск бир ҳафта ичида 2,1 миллиард долларга бойиб кетди
Фото: ixbt.com
Биржа бозорида “Tesla” акцияларининг нархи ошгани сабабли унинг асосчиси Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 2,1 миллиард долларга ўсди, дея хабар берди “Bloomberg”.
Жума кунги савдолар натижасида тадбиркорнинг активларининг умумий қиймати 33 миллиард долларни ташкил қилди.
21 январь кунги савдо маълумотларига кўра, “Tesla Electric Car Corporation” компаниясининг капиталлашуви ўз тарихида биринчи марта 100 миллиард доллардан ошган.
Сўнгги уч ой ичида компаниянинг қимматли қоғозлари нархлари икки бараварга ўсган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг