«Илк парвоз» лойиҳаси сирдарёлик 15 нафар аёл орзусини рўёбга чиқарди

23:13 24 Июнь 2022 Жамият
1157 0

Фото: Халқ сўзи

Сирдарё вилоятида «Аёллар дафтари»га киритилган, кам таъминланган хотин-қизларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш асносида «Самолётда учганмисиз?» деган ноодатий савол ҳам берилди. Сўровда иштирок этганларнинг 15 нафари эса буни орзу қилишини яширмади. Эътиборлиси, шундан сўнг “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг «Илк парвоз» лойиҳаси доирасида улар учун Термиз шаҳрига бепул саёҳат ташкил этилди.

Маълум қилинишича, «Аёллар дафтари»даги опа-сингилларимиз учун театр ва концерт томошалари ҳам ташкил этиб борилмоқда. Шунингдек, ижара компенсацияси, жарроҳлик амалиёти учун ёрдам тўловлари амалга оширилаётир.

А. ШEРНАЗАРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер