Икки ойда Ўзбекистонга 2,1 минг нафар АҚШ фуқаролари ташриф буюрди
2025 йилнинг январь февраль ойларида жами 2,1 минг нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,2 % га (63 нафарга) юқоридир.
Ташриф буюрувчиларнинг асосий қисми, яъни 1 221 нафари сафар мақсади сифатида сайёҳликни кўрсатишган. 523 киши эса хизмат юзасидан келганини маълум қилди. Яна 186 нафар Қўшма Штатлар фуқароси қариндошларни йўқлаш учун келган бўлса, 108 киши ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келишган.
Таъкидлаш жоиз, келувчиларнинг энг кам қисми (14 киши) тижорат мақсади билан ташриф буюрган, ваҳоланки, январь ойининг ўзидаёқ юртимизга 41 196 нафар чет эллик тижорат қилиш учун келганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг