Икки нафар ёш қиличбозимиз жаҳон рейтингида пешқадамга айланди

18:32 06 Январь 2024 Спорт
895 0

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) 2024 йил январь ойи учун ёш тоифаларида спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Аҳамиятлиси, унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоларининг аксарияти юқори поғоналардан ўрин олишган. Хусусан, Дилназ Мурзатаева шпага, Фернанда Эррера эса сабля йўналишида рейтинг пешқадами сифатида эътироф этилди.

Жамоавий дастурда эса саблячи йигитларимиз биринчи, қизларимиз иккинчи, шунингдек, шпагачи қизларимиз учинчи ўринда қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер