Икки ҳудудда 425 млн сўмлик газ ва «свет» талон-торож қилинди

16:29 15 Апрель 2026 Жамият
195 0

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «А.» МЧЖ масъул шахслари «Навбаҳор« МФЙ ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 250,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Жомбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.

Унга кўра, ЯТТ «Р.Р.« тижорат мақсадида новвойхона биносида яширин равишда электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 175,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер