Икки ҳудудда 417 млн сўмлик «свет» ва газ ўғирланди

14:56 08 Апрель 2026 Жамият
197 0

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳри бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда «Т.С.» МЧЖ масъул шахслари автотранспорт воситаларига хизмат кўрсатиш биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 311,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Бухоро тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.

Унга кўра, «С.» хусусий корхонаси раҳбари З.Ш. «Моҳи Хоса» МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 105,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер