ИҲТ мамлакатлари билан туризм соҳасида ҳамкорлик кучайтирилади
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) 25-Бош Ассамблеяси доирасида Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Бош котиби Хусрав Назирий ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Ташкилотнинг сайёҳлик шаҳарлари ўртасида логистика салоҳиятини ривожлантириш, ИҲТ мамлакатлари талабаларини Халқаро туризм академияси ва Ипак йўли университетида таҳсил олиш учун жалб этиш, шунингдек, ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини кўпайтириш ва тоғ ва қишки туризмга ихтисослашган қўшма лойиҳаларни ишга тушириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Йиғилиш якунида Ўзбекистон томони 2024 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг туризм пойтахти айланган Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этиладиган тадбирларда иштирок этишга ташкилот ва ташкилотга аъзо туризм бизнеси вакилларини таклиф этди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг