«Ичан-Қалъа» музей қўриқхонасида ўрта асрлар ижтимоий ҳаётини акс эттирувчи ҳайкаллар ўрнатилди

20:50 11 Март 2022 Маданият
2404 0

«Ичан-Қалъа» давлат музей-қўриқхонаси ҳудудидаги сайёҳлик йўналишларига тарихий воқеалар, азалий қадриятлар ва аҳоли турмуш тарзини акс эттирувчи ижод намуналари — ҳайкаллар ўрнатилди.

Хива шаҳридаги очиқ осмон остидаги музей-қўриқхонанинг тарихий элементлар билан бойитилиш жараёни Маданий мерос агентлиги директори Шахриёр Нуруллоев назоратида амалга оширилди.

Мавзу жиҳатдан тарихий-меъморий обидалар билан уйғунликдаги ушбу санъат асарлари сайёҳларнинг ўтмиш ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга хизмат қилиш баробарида, музей шаҳар жозибадорлигини оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер