Ҳужжатли ва қисқа метражли фильмлар бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун “Янги Ўзбекистон” кино уйида “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ҳамда “Ёшлик” киностудияси томонидан бугунга қадар амалга оширилган ишлар бўйича ярим йиллик ҳисобот йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Кинематография агентлиги ва Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази раҳбарияти, ДУК ходимлари ҳамда кино мутахассислар иштирок этди.
Йиғилиш давомида киностудиялар томонидан сўнгги 6 ой давомида суратга олинган ҳамда съёмка жараёнлари давом этаётган фильмларнинг бугунги ҳолати ҳамда тарғиботи бўйича ҳисоботлар қилинди. Шунингдек, киностудияларнинг келгусидаги режалари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча “Ўзбекистон кино санъати” музейи ва “Республика кинофонди” ташкилотларининг ҳисоботи кўриб чиқилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг