Ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашилади

17:03 02 Февраль 2024 Жамият
508 0

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари М.Икрамов Ўзбекистон делегaцияси таркибида Италия давлатининг Рим шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Ташрифдан мақсад – Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги мавжуд муносабатларни янада мустаҳкамлаш, Европа томони билан нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар, диний ташкилотлар ва касаба уюшмалари фаолиятларини янада ривожлантириш, ҳуқуқ устуворлиги соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон халқаро имижини мустаҳкамлаш.

Ташрифнинг биринчи куни Италия депутатлар палатасида Ўзбекистон делегaцияси иштирокида брифинг ташкил этилди. Тадбирда Италия томонидан Парламент депутатлари ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Италия томонига Ўзбекистонда сўнгги йиларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, аёлларнинг ижтимоий иқтисодий муносабатлардаги ролини ошириш ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.

Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов ўз маърузасида давлатимиз янги Конституцияси ва “Ўзбекистон – 2030” Стратегиясига асосан нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Маълумот учун: Шу ўринда, Италия ОАВда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтган давр мобайнида 18 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганлиги, сўнгги 5 йилда нодавлат нотижорат ташкилотларининг сони 3500 кўпайганлиги ҳамда уларнинг сони 9361 тага етганлиги, шунингдек, виждон эркинлиги борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар, натижада Ўзбекистон 2023 йилда АҚШ Давлат департаменти томонидан диний эркинлик борасида ижобий ўзгариш қилмаган «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатига киритмагангилиги ҳақидаги маълумотлар ёритилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер