Ҳунармандлар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК хизматларидан 25 фоиз чегирма билан фойналанади

15:41 03 Май 2018 Маданият
2779 0
Фото: Myday.uz

Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Эндиликда, қиймати 5000 минг АҚШ долларигача бўлган ҳунармандчилик махсулотларини Республика худудидан олиб чиқилишида “Ҳунарманд” уюшмаси Бадиий кенгашининг хулосаси ва Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармасининг сертификати асос бўлади. Бунда “Ҳунарманд” уюшмаси ҳунармандларга зарурий хужжатларни расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиб боради.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.

Шунингдек, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси хизматларидан фойдаланилганда ортиқча юк учун 25 фоизли чегирмалар тақдим этилади.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер