«Ҳудудгазтаъминот» АЖ фаолияти халқаро стандартга мувофиқ деб топилди
Ҳозирги кунда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан газ таъминоти тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда бир қатор халқаро ва маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Тизимда коррупцияни барвақт аниқлаш ва уни олдини олишга қаратилган ислоҳотлар натижасида 2022 йилнинг август сентябрь ойларида «СEРТ Интернатионал» (Словакия) халқаро ташкилоти томонидан ўтказилган ўрганишларга кўра «Ҳудудгазтаъминот» АЖ марказий ижро аппарати халқаро ISO 37001:2016 Коррупцияга қарши бошқарув тизими стандартига мувофиқлик сертификатига эга бўлди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг