Huawei билан истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

13:32 04 Октябр 2023 Жамият
312 0

Солиқ қўмитасида “Huawei Tech Investment Tashkent” МЧЖ делегацияси ва қўмита мутахассислари учрашуви ташкил этилди.

Унда меҳмонлар томонидан иқтисодиётни рақамлаштириш бўйича лойиҳалар ва АКТ соҳасида маҳаллий ҳамда халқаро даражада олиб борилаётган ҳамкорликлар бўйича тақдимот қилинди.

Шундан сўнг, АКТдан кенг фойдаланишда компания ва Солиқ қўмитаси ўртасида истиқболли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида келгусида соҳага Big Data ва сунъий интеллект технологияларни қўллаш, кадрлар салоҳиятини ошириш, солиқ тўловчилар учун янги инновацион хизматларни жорий қилиш юзасидан музокаралар олиб боришга келишиб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер