Ҳокимлар қанча оилага кредит ажратишни ўзлари ҳал қилади — Президент якка тартибда уй-жой қуриш учун имтиёзли кредит бериш ҳақида

19:00 03 Март 2021 Сиёсат
1446 0

Пойтахтимизда Президентимиз раислигидаги видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Йиғилишда якка тартибда уйлар қуриш бўйича бажариладиган вазифалар кўриб чиқилди. Хусусан, ўтган йилги Андижон тажрибасидан келиб чиқиб, фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

«Бу тизим асосида кредитлар жорий йилда ҳар бир вилоятда камида 500 тадан хонадонга ажратилади. Вилоят ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, қайси туманда қанча оилага бундай кредитларни ажратишни ўзлари ҳал қилади», деди давлатимиз раҳбари.

Қурилаётган уйларнинг сифатига алоҳида эътибор бериш зарурлиги айтилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер