Ҳоким ёшлар муаммоларига бефарқ эмас

11:17 24 Сентябр 2019 Жамият
1417 0

Ёшлар иттифоқи Ромитан туман кенгаши ҳамда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашувда ёшлар томонидан 20 дан ортиқ муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг 5 таси ўз ўрнида ечимини топди. Қолганлари эса рўйхатга олиниб, уларга масъуллар ва бажариш муддатлари тайинланди.

Туман ҳокими Х. Тохиров ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар, таълим муассасалари қурилиши ва моддий-техник базасини бойитиш борасида бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларнинг чуқур билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганиши, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб манфаатли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиши лозимлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер