Ҳоким ёрдамчилари томонидан январь-июнь ойларида 1,4 млн фуқаро даромадли меҳнат билан бандлиги таъминланди

11:18 25 Июль 2022 Жамият
1473 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилфуза Авлоқулова маълум қилди.

Ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 177 мингта лойиҳага жами 4,4 трлн. сўм имтиёзли кредит ва 24 мингдан ортиқ ишсизга 60 млрд. сўм субсидия ажратилди, 128 минг нафар аҳоли касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилди:

— ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 25 мингдан ортиқ «маҳаллабай» микролойиҳанинг 9,5 мингтаси ишга туширилиб, 47 мингга яқин иш ўрни яратилди;

— «бир маҳалла-бир маҳсулот» тамойили асосида 3 051 та ихтисослашган маҳаллалардаги 632 мингта аҳоли хонадонидаги 79 минг гектар ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер