Ҳисор тоғ тизмасида 700.000 м3 ҳажмидаги қор кўчди
Ҳисор тоғ тизмасида қор кўчкиси кузатилди. Бу ҳақида «Ўзгидромет» маълум қилди.
Хабарда айтилишича, кеча, 23 март куни соат тахминан 16:25 да Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманининг Ҳисор тоғ тизмасида қор кўчкиси содир бўлган.

Маълумотларга кўра, қор кўчкисининг ҳажми 700.000 м3 ни ташкил этган. Мазкур ҳолат денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдан бошланиб, аҳоли турар жойидан 5 км узоқликда содир бўлган.
Кўчки оқибатида ҳеч қандай зарар ва талафотлар кузатилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг