Ҳиндистонда кимё заводида юз берган ёнғин оқибатида олти киши ҳалок бўлди

16:21 14 Апрель 2022 Дунё
762 0

Фото: «Мир 24»

Ҳиндистоннинг жануби-шарқидаги Андхра-Прадеш штатидаги кимё заводида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида олти киши ҳаётдан кўз юмган, 12 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда маҳаллий ANI ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ёнғин Элуру шаҳридаги полимер хомашёси заводида содир бўлган. Ҳодисага контейнерлардан бирида сизиш юз бергани сабаб бўлган. Ўша пайтда заводда 18 нафар ишчи бўлган.

Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари жароҳатланганларга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, кейин уларни касалхонага олиб кетган. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари фавқулодда ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер