Ҳиндистонда арзон қоғоздан коронавирусни аниқлаб берадиган тест яратилди

15:44 05 Октябр 2020 Дунё
1068 0

Ҳиндистонлик бир гуруҳ олимлар арзон қоғоздан коронавирусга оид натижаларни тез аниқлаб берадиган тест яратишди. Бу ҳақда BBC хабар қилди.

Машҳур ҳинд хаёлий детективи Feluda шарафига номланган тест Crispr номли генларни таҳрирлаш технологиясига асосланади. 

Feluda натижани бир соат ичида беради ва нархи 500 рупий (тахминан 6,75 доллар) атрофида баҳоланмоқда.

Тест Ҳиндистондаги йирик Tata компанияси томонидан ишлаб чиқарилади ва Covid-19 учун қоғоз шаклидаги бозорда сотиб олиш мумкин бўлган биринчи тестга айланиши мумкин.

«Бу оддий, аниқ, ишончли, кенг миқёсли ва тежамкор тестдир», — деди Ҳиндистон ҳукумати бош илмий маслаҳатчиси, профессор Виджай Рагхаван.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер