Ҳиндистон ва Ўзбекистон заргарлик саноати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Сарвар Хамидов Бутун Ҳиндистон Миллий қимматбаҳо тошлар кенгаши ва Siroya Jewelers компанияси раҳбари Ражеш Жайн билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида “Siroya Jewelers” ва маҳаллий заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Ҳиндистон компанияси маҳсулотларини Ўзбекистондаги чакана савдо дўконларига етказиб бериш ва сотишни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Ражеш Жайн Ўзбекистонда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳага инвестициялар киритиш ниятини билдирди.
Суҳбат чоғида Ҳиндистон ва халқаро тажриба асосида заргарлик буюмлари дизайни йўналишида кадрлар тайёрлаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
Музокаралар якунлари бўйича томонлар ҳамкорлик истиқболларини ўрганишни давом эттириш ва соҳа салоҳиятидан икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш учун тўлиқ фойдаланишга келишиб олдилар.
Маълумот учун: Siroya Jewelers – 1950 йиллар бошида Мумбайда ташкил этилган ҳинд компанияси.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг