Ҳиндистон сайёҳлар учун ўз дарвозаларини очмоқда. Коронавирусга қарши эмланмаганлар ҳам мамлакатга киритилиши мумкин

23:55 13 Февраль 2022 Дунё
1072 0

Фото: Shutterstock

Ҳиндистон 14 февралдан бошлаб сайёҳлар учун бир ҳафталик мажбурий карантинни бекор қилади.

Шу кундан бошлаб мамлакатга нафақат коронавирусга қарши эмланганлар, балки эмланмаган саёҳатчилар ҳам ташриф буюришлари мумкин. Бундан ташқари, Ҳиндистонда қолишнинг саккизинчи кунида ПЗР тести топшириш талаби ҳам бекор қилинмоқда.

Янги қоидаларга кўра, саёҳатчилар Ҳиндистонга саёҳат қилишдан олдин махсус шаклни тўлдиришлари керак. Унда улар охирги икки ҳафта давомида саёҳат маълумотларини тақдим этишлари керак.

Бундан ташқари, коронавирус учун салбий тест натижасини ёки коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлик тўғрисидаги сертификатни тақдим этилиши лозим. Шу билан бирга 82 мамлакат фуқаролари энди Ҳиндистонга фақат эмлаш сертификати билан киришлари мумкин.

Барча йўловчиларга «Aarogya Setu» мобил иловасини юклаб олиш тавсия этилади. Қоидаларда таъкидланишича, мамлакатга келган барча сайёҳлар 14 кун давомида ўз соғлиғини ўзи назорат қилиши керак.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер