Ҳиндистон россиялик сайёҳлар учун чекловлар жорий қилмоқда

00:47 18 Март 2023 Дунё
1191 0

Фото: AP

Эндиликда россияликлар Ҳиндистонда сайёҳлик визаси билан йилига 180 кундан кўп бўлмаган муддатга қолишлари мумкин бўлади.

Ҳиндистон ҳукумати Россия фуқароларининг электрон туристик визалар бўйича мамлакатда бўлиш қоидаларини янгилади.

Янгиланган қоидаларга кўра, русларга бир календарь йилида мамлакатда 180 кундан ортиқ бўлмаган муддатга қолишга рухсат берилади.

Дипломатик миссиянинг аниқлик киритишича, электрон визалар амал қилишига оид янги қоидалар Ҳиндистон Ички ишлар вазирлигининг Иммиграция бюроси томонидан тақдим этилган.

«Хусусан, электрон туристик визалар бўйича Россия фуқароларининг Ҳиндистонда доимий бўлиш муддати 90 кундан, бир календарь йилидаги умумий бўлиш муддати эса 180 кундан ошмаслиги керак», дейилади элчихона хабарида.

Илгари Ҳиндистон мамлакатда қолишнинг умумий муддатини чекламаган. Электрон сайёҳлик визаси билан мамлакатда йилига 180 кундан ортиқ қолиш мумкин эди. Бу янгиликлар бир қатор бошқа мамлакатлар фуқароларига ҳам тегишли.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер