Ҳиндистон чет эл фуқароларига виза беришни тўхтатди
Фото: www.google.com
Ҳиндистонда чет эл фуқароларига янги визалар бериш ва аввалги берилган визаларнинг амал қилиш муддати тўхтатиб қўйилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Визалар бериш ва аввалги визаларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб қўйиш ҳолати жорий йилнинг 13 мартидан 15 апрель санасигача давом этади.
Бу ҳақда COVID-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ҳиндистон ҳукумати қарор қилган бўлиб, Ҳиндистон эшиги фақат дипломатлар ва БМТ ходимлари учун очиқ бўлади.
Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларига ўта зарурат бўлмаган ҳолда Ҳиндистонга боришдан тийилиб туришни тавсия қилмоқда.
Хитой, Италия, Эрон, Корея республикаси, Франция, Испания ва Германияга борган барча шахслар Ҳиндистонга келишлари билан 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг