Ҳинд компанияси Наманганда IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканлигини билдирди
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси истиқболлари” мавзуидаги ушбу семинарда вилоятдаги таълим муассасаларининг 300 нафардан зиёд информатика фани ўқитувчилари иштирок этдилар. Тадбир давомида дастур лойиҳаси истиқболлари хусусида алоҳида тўхталиб, биргина 2020 — 2021 ўқув йилида вилоятдаги жами 204 та умумтаълим муассасасидаги 4446 нафар ўқувчи “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида ўқитилиши кўзда тутилгани таъкидланди. Айни пайтда 3186 нафар ўқувчи лойиҳа доирасида ўқиб, сертификатларга эга бўлди.
Семинарда Хиндистоннинг “Indian trade expo” компанияси директори Прадип Кумар ҳам қатнашди. У вилоят миқёсида IT-мактабларнинг ташкил этилиши ва унинг ижобий жиҳатлари хусусида шундай деди:
— IT соҳаси бугун Ҳиндистоннинг етакчи иқтисодий соҳаларидан бири саналади. Бу борадаги билимларнинг пухта ўзлаштирилиши сизнинг юртингиздаги педагоглар ва келажак эгалари учун ҳам айни муддао, деб ўйлайман. Биз Наманганда ахборот технологиялари бўйича истиқболли ишларни амалга ошириш учун ҳар доим тайёрмиз. Бу борада cизга ёрдам беришдан хурсандмиз.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
(“Халқ сўзи”)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг