Ҳеч ким, ҳеч қачон унутилмайди!

18:53 04 Май 2018 Жамият
3506 0
Foto: kun.uz

Жиззах шаҳрида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти ҳамкорлигида “Ҳеч ким, ҳеч қачон унутилмайди!” шиори остида ёшлар сайли ташкил этилди.

— Уруш йиллари халқимизнинг мард ўғлонлари жанг майдонларида қаҳрамонлик намунасини кўрсатган, эвакуация қилинган 200 мингга яқин етим болалар, аёллар, ўсмирлар мамлакатимиздан бошпана топган, — дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши раиси Дилмурод Худойшукуров. — Шунинг ўзиёқ халқимизнинг оловли йиллардаги хизмати қанчалик улуғвор бўлганлигини кўрсатиб турибди. Уларни шарафлаш ҳамда урушда ҳалок бўлган ва бедарак кетган ватандошларимиз хотирасини яна бир бор эсга олиш, ўша даврга хос куй ва қўшиқларни ижро этиш тадбирнинг асосий мақсади ҳисобланади. Шу орқали биз ёшларимизнинг она Ватанга бўлган садоқатини янада мустаҳкамлашни ният қилгандик. Муҳими, бунга эришдик.

Тадбир доирасида уюштирилган “Ёш чегарачилар” республика кўрик-танлови ғолиби бўлган Бахмал қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи “Учқун” жамоасининг чиқиши иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди.

Толибжон ЭРГАШЕВ
“Халқ сўзи” мухбири.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер