“Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида 10 324 нафар шахс тегишли ҳужжатларга эга эмаслиги аниқланди

16:07 05 Февраль 2024 Жамият
211 0

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

Ҳуқуқий акция доирасида:

— туғилиши қайд этилмаганлиги оқибатида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган шахслар;

— яқин қариндошининг ўлими қайд этилмаган шахслар;

— туғилганлиги ёки яқин қариндошининг ўлими ҳақидаги тиббий маълумотномага эга бўлмаганлиги сабабли юридик фактни белгилаш юзасидан судларга мурожаат қилиши лозим бўлган шахслар,;

— тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказишда ёки қайта рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келаётган шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, 7701 нафар шахсларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди.

12 734 нафар шахсларга электрон рақамли имзо бериш, “Mobile-ID” дан рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини шакллантириш ва бошқа турдаги давлат хизматлари сайёр шаклда кўрсатилди.

Ўтказилаётган Акция 2024 йилнинг 20 март кунига қадар давом этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер