Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Темза дарёси бўйида қад ростлаган, тарих ва замонавийлик уйғунлашган Лондон шаҳри сайёҳлар учун энг севимли масканлардан бири. Шаҳарнинг ҳар бурчагида тарих яширинган. «Westminster Abbey», «Tower Bridge» ҳамда «St Paulʼs Cathedral» каби иншоотлар асрлар давомида миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилиб келмоқда.
Айни вақтда Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида бўлиб турган «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фотомухбири ушбу шаҳарнинг такрорланмас манзараларини камера объективига муҳрлади.
Лондон шаҳри мамлакатнинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази ҳисобланади. Аҳолиси қарийб 10 миллион нафарни ташкил этади. Иқлими қишда юмшоқ, ёз фаслида эса денгиз иқлими билан уйғунлашади.
Пойтахт мамлакатнинг муҳим маданий маркази ҳамдир. Бу ерда Лондон университети, Сити университети, политехника институтлари каби кўплаб илмий жамиятлар ва муассасалар фаолият юритмоқда. Шунингдек, пойтахтнинг йирик кутубхоналари, музейлари, йирик концерт заллари ҳамда театр саройлари сайёҳлар учун ташриф қоғозига айланиб улгурган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг