Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Хабарингиз бор, 2024 йил 28 ноябрь куни давлатимиз раҳбари раислигидаги ўтказилган видеоселектор йиғилишида фермер хўжаликларининг дала четлари, коллектор ва дренажлар атрофидан фойдаланиш имконияти бўлса-да, фойдаланилмасдан қолаётган ерлар мавжудлиги хусусида сўз юритилиб, бу борада амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар юзасидан кўрсатмалар берилганди.
— Шундан сўнг туманимизда самарали ишлар бошлаб юборилди, —дейди Жалақудуқ тумани ҳокими Ҳикматилло Латипов. — Хусусан, дала четларидан унумли фойдаланишни тизимли ташкил этиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ мавжуд 700 кмдан иборат зовур бўйларининг 280 кмда ўрдакчиликни ривожлантириш режалаштирилган бўлиб, ҳозир бу борада 22 та лойиҳа ишларига киришилди.
Шунингдек, узумчилик, паррандачилик, балиқчилик йўналишида ҳам истиқболли лойиҳаларга қўл урилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг