Ҳар бир оила меҳр ва эътиборда
Фото: “Халқ сўзи”
Тошкент вилояти “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда эҳтиёжманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.
Айни жараёнда “Аёллар дафтари”ни юритиш орқали турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш кўлами кенгайиб бораётгани эътиборга лойиқ. Яқинда “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан Нурафшон шаҳридаги “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи 300 нафар ҳамюртимизга қарийб 400 млн сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.
Пискент туманида ўтказилган хайрия тадбирида сектор раҳбарларига келиб тушган 33 нафар фуқаро мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, 29 та ариза қаноатлантирилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз қариялар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 37 млн сўм миқдорида моддий ёрдам ажратилди.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг