Ҳамма ҳайрон: Елизавета II тахтни бўшатишдан бош тортди
Елизавета II қирол оиласи мухлисларини ўз қарори билан шок ҳолатига солиб қўйган кўринади. Чунки у яқин орада тахтни бўшатишдан бош тортди. Бу ҳақда Спутник манбаси хабар берди.
Кўпчилик қиролича ўз турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппдан ўрнак олиб, 95 ёшида давлат ишларидан воз кечади деб ўйлашган эди. Қироллик тарихида бу каби анъанага кўникиб қолинган ҳам.
Ҳатто британияликлар пандемия туфайли бу жараён ҳатто эртароқ рўй беришини тахмин қилишган эди. Негаки 94 ёшли қиролича омма қаршисида камнамо бўлиб қолган эди. Аммо олий ҳазратларининг режалари халқ ва меросхўр-ўғил орзулари бир-бирига мос тушмади.
Шаҳзода Чарльз сабрли бўлиши, ўз навбати келишини кутишда давом этиши керак. Чунки саройда Елизавета II тахтни тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилишди.
Қирол амалдорларидан бири монарх ўз ваколатларини топшириши ҳақидаги миш-мишларни рад этди. Унинг айтишича, қиролича истеъфо ҳақида ўйлагани ҳам йўқ.
«Олий ҳазратлари ҳукмронлик қилишда давом этади. У халқига бутун умр хизмат қилиш ниятида», — деб таъкидлади хабардор манба.
Айни вақтда монархнинг бутун ўйлари — COVID-19га қарши вакцинада. Вирус билан боғлиқ вазият барқарорлашиши билан, Елизавета II тўлиқ ўз ваколатларига қайтади.
Буларнинг барчаси илк ислоҳотларни режалаштираётган ва модалар оламини забт этаётган — яқинда биринчи либослар коллекциясини чиқарган шаҳзода Чарльзни қувонтирмаётгани аниқ.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг