ҲАМАС ва Исроил тўрт кунлик сулҳ ва гаровга олинганларни озод қилиш ҳақида келишиб олди

15:23 22 Ноябрь 2023 Дунё
309 0

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ва Исроил Ғазо секторидаги камида 50 нафар гаровга олинганларни озод қилиш ва тўрт кунлик сулҳ ҳақида келишиб олди. Бу вақтда анклавга гуманитар ёрдам ва ёқилғи етиб бориши керак.

Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш дастлаб белгиланган муддатдан кейин ҳам узайтирилиши мумкин: ҳар 10 нафар гаровга олинганлар озод этилишига яна бир кун қўшилади.

Қатар воситачилигида тузилган келишув Исроил қамоқхоналаридаги баъзи фаластинлик маҳбусларни – аёллар ва вояга етмаганларни озод қилишни ҳам назарда тутади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер